Ўзбекистон | 16:04 / 16.08.2018
1960
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда халқаро туристик ярмарка ўтказилади 

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 3-5 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон туристик ташкилоти қўллаб-қувватлови билан “Ипак йўлида туризм” 24-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси ўтказилади. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинди.

Туристик ярмарка доирасида “Профессионал харидор” дастури амалга оширилади. Унда туристик ярмаркада хорижий ОАВ вакиллари, хорижий туристик компаниялар раҳбарлари ва менежерларининг иштирок этиши назарда тутилади. Уларнинг рўйхати Давлат туризм қўмитаси томонидан шакллантирилади.

Туристик ярмарка доирасида Бутунжаҳон туристик ташкилоти экспертлари иштирокида халқаро конференция, матбуот анжумани, миллий таомлар фестивали ва “Шарқ бозори” экспозицияси ўтказилади.

Ҳужжат билан 24-Тошкент халқаро туристик ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид