Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ўзига янги иттифоқчи топди
Фото: AP
Туркия мамлакатда юзага келган валюта инқирози ортидан ўзига янги иттифоқчи топди. Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг матбуот хизмати хабар беришича, Қатар Анқарага 15 миллиард доллар миқдорида инвестиция йўналтиришга ваъда берган.
Туркия раҳбари билан учрашувда Қатар амири Тамим бин Хамад Ал Тани турк иқтисодиётига 15 миллиард долларлик инвестиция киритиш нияти ҳақида маълум қилган. Мазкур хабар борасидаги қўшимча тафсилотлар маълум қилинмаган.
2017 йил июнда Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узишини маълум қилганди. Кейинроқ улар муносабатларни тиклаш учун ўз шартларини маълум қилишди. Шартлардан бирига кўра, Доҳа ўз ҳудудидан Туркия ҳарбий базасини чиқариб юбориши лозим эди. Анқара буни Туркияга нисбатан ҳурматсизлик деб атаганди.
Мавзуга оид
13:00 / 23.05.2026
Стартапга қанча инвестиция жалб қилиш мумкин?
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
23:05 / 20.05.2026
“Ривожланган капитал бозорисиз турмуш даражасини яхшилай олмаймиз” - Иқтисодиёт вазирлиги
21:32 / 20.05.2026