Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой иқтисодиёти 2025 йилда 5 фоизга ўсди
2025 йилда Хитойда иқтисодий ўсиш 5 фоиз даражасида қайд этилди. Бу ҳақда 19 январ, душанба куни Хитой Халқ Республикасининг Давлат статистика бюроси хабар берди. Дастлабки баҳоларга кўра, 2025 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 140,18 трлн юанни (тахминан 17,3 трлн евро) ташкил этган.
Сўнгги йилларда ХХР — дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиёт иқтисодий ўсишни секинлаштираётган тизимли муаммоларга дуч келмоқда, деб қайд этади AFP. Хусусан, бу кўрсаткичга аҳоли истеъмолининг пасайиши ва кўчмас мулк сектордаги инқироз қаттиқ таъсир қилмоқда (ушбу соҳада инвестициялар 17,2 фоизга камайган).
ХХР Давлат статистика бюроси маълумотича, 2025 йил декабр ойида чакана савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атиги 0,9 фоизга ўсган. Бу мамлакатда коронавирус чекловлари бекор қилинганидан бери (тахминан уч йил олдин) энг секин ўсиш ҳисобланади.
Аввалроқ Хитой 2025 йил учун рекорд даражадаги савдо профицити ҳақида маълум қилган эди — у 1,2 трлн АҚШ долларини ( 1,03 трлн евро) ташкил этган. AFP таъкидлашича, экспорт анъанавий равишда Хитой иқтисодиётининг асосий “ҳаракатлантирувчи кучи” ҳисобланади.
Шу билан бирга, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо низоси туфайли томонлар вақтинча ўзаро божхона тўловларини жорий этган, бу эса АҚШга импортнинг 20 фоизга пасайишига олиб келган. Таққослаш учун: АҚШдан ХХРга импорт 14,6 фоизга қисқарган.
2025 йилда АҚШга экспортнинг пасайиши Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига етказиб беришлар (13,4 фоиз ўсиш), Африкага (25,8 фоиз) ва Европа Иттифоқига (8,4 фоиз) экспорт ўсиши ҳисобига қопланган.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026