Жамият | 11:39 / 17.08.2018
7265
1 дақиқада ўқилади

Ер ажратиб беришни ваъда қилган шахс пул олаётган вақтида ушланди

Иллюстратив фото

14 август куни Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи муқаддам судланган М.М. Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Н.Ч. исмли аёлга ўзини туман ер тузувчиси деб таништирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у туман ҳудудидан 1 гектар боғ учун ер ажратиб беришини ва туман ҳокимиятидан ҳужжат расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига маълум миқдорда пул сўраган.

М.М. келишилган маблағни олаётган вақтида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид