Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга «Чашмаи хирад» китобини совға қилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган «Чашмаи хирад» китобини совға қилди.
«Халқимизда бир гап бор: битта яхши китоб исталган бойликдан яхшироқ. Шунинг учун сизга тожик ва ўзбек адабиёти классиклари, шунингдек, замонавий ёзувчи ва шоирларнинг адабий дурдоналарини совға қилмоқчиман», - дея айтиб ўтди Раҳмон Тошкентдаги музокаралар якуни бўйича.
Улар орасида «Гулбоғи ошноӣ», «Рудакӣ», «Армуғони дӯстӣ» тўпламлари, шунингдек Алишер Навоий асарлари тўпланган «Чашмаи хирад» бор.
Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, уни Тожикистонга ўзи учун қулай вақтда ташриф буюришга таклиф қилди.
Тошкентдаги музокаралар якунида саноат, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, чегарадан ўтиш, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида 27та ҳужжат имзоланди. Хусусан, Сурхондарё ва Хатлон, Самарқанд ва Сўғд вилоятларининг савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувларга эришилди.
Давлат раҳбарлари музокаралар ва имзоланган битимлардан мамнунлигини таъкидладилар ҳамда уларнинг энг асосийси Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома эканлигини қайд этдилар.
Мавзуга оид
10:00 / 15.06.2026
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:41 / 02.04.2026