Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мессининг акаси устидан суд ҳукми ўқилди
«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас 2,5 йиллик шартли қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Ole хабарига кўра, у ўқотар қуролни ноқонуний сақлашда айбдор деб топилди.
Бундан ташқари Матиас жамоат ишларида ҳам иштирок этадиган бўлди - у маҳаллий футбол мактабларидан бирида, ҳар ойда 8 соат давомида болаларни шуғуллантиради.
Эслатиб ўтамиз, Матиас Месси ўтган йили ноябрь ойида ўз яхтасида фалокатга учраган, полиция эса унинг кемасидан ўқотар қуролини топган эди. Кейинчалик, Матиас қуролнинг қонуний сақланаётганини асослаб беролмагач, унинг устидан жиноий иш очилганди.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026