Спорт | 19:00 / 17.08.2018
12210
1 дақиқада ўқилади

Модрич иши: «Реал» «Интер» устидан шикоят қилди

Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Интер» устидан ФИФАга арз қилди. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Қироллик клуби «кўк-қоралар»нинг яримҳимоячи Лука Модрич билан музокара ўтказганидан норози бўлди.

Хорватиялик футболчининг «Реал» билан имзолаган узоқ муддатли шартномаси борлиги туфайли, «Интер» у билан музокара ўтказиш учун, олдин клубнинг розилигини олиши лозим эди.

Натижада, «Интер» ФИФА қоидаларига зид иш қилди ва энди жазоланиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид