21:38 / 18.08.2018
4265

Бектемир туманида ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида 16 мингдан зиёд фуқаро қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 649-ф-сонли Фармойишига мувофиқ мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинган ҳамда 18-19 августда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. 

Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 18 август куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашарда тумандаги барча корхона, ташкилот, бошқарма, ўрта-махсус таълим муассасалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, маҳаллалардан жами 16.515 минг ходим ва фуқаро иштирок этди, шундан 9.683 нафари ёшларни ташкил этди. Ҳашар давомида тумандаги барча 12 та маҳаллада ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди.

Жами ободонлаштирилган майдон 52,0 га. тенг бўлиб, 8.910 та дарахтга шакл берилди ва оқланди. Ҳашар йўли билан тумандаги 2 та кам таъминланган оиланинг уйи таъмирлаб берилди. Жами бўлиб 102,0 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилди. Ҳашарда 100 дан ортиқ оғир техника ёрдамидан фойдаланилди.

Жумладан, маҳалла аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, масжид, қабристон, ариқлар, кўча ва болалар майдончалари тартибга келтирилди.

Top