Ўзбекистон | 10:10 / 18.08.2018
6281
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегаралар бўйича ишчи гуруҳи учрашув ўтказди

Фото: UzReport

2018 йилнинг 10-17 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегараси айрим участкаларида амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.

Қайд этилишича, музокаралар якунида Баённома имзоланди.

Мавзуга оид