08:48 / 20.08.2018
31041

Бойсунда мудҳиш ЙТҲ юз берди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 19 август куни Денов туманида яшаган А.Ю. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” йўлининг 1334-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Э.Т. бошқарувидаги “КаМАЗ-53212” русумли юк автомашинасини орқа томонига бориб урилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси А.Ю. ва бир нафар йўловчиси воқеа жойида, ҳамда икки нафар йўловчиси касалхонага келтирилганида вафот этган. Шунингдек, автомашинанинг қолган уч нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

 

Top