Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда ўқиш 5 сентябрдан бошланади
Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларида янги — 2018/19 ўқув йили 5 сентябрь, чоршанбадан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрь куни «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони асосида Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунлари белгиланган эди.
Мустақиллик байрами — 1 сентябрь арафасида дам олиш қуйидагича бўлади:
Ҳафтада 5 кун ишловчиларга (кетма-кет 5 кун дам олиш):
31 август, жума – қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, шанба – Мустақиллик байрами;
2 сентябрь, якшанба – дам олиш куни;
3 сентябрь, душанба – кўчирилган дам олиш куни;
4 сентябрь, сешанба – кўчирилган дам олиш куни.
Изоҳ: 8 ва 15 сентябрь – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Ҳафтада 6 кун ишловчиларга (кетма-кет 3 кун дам олиш):
31 август, жума – қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, шанба – Мустақиллик байрами;
2 сентябрь, якшанба – дам олиш куни;
3 сентябрь, душанба – иш куни;
4 сентябрь, сешанба – иш куни.
Мавзуга оид
18:44 / 25.08.2025
Барча мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022