Республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида 2025/2026-ўқув йили дарс жараёнлари 2 сентябрь (сешанба куни) бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Келажак соати» дарси ўтказилади.
Шунингдек, биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали топширилади.







