Спорт | 14:30 / 20.08.2018
8151
2 дақиқада ўқилади

Таэквондо. Нигора Турсунқулова ва Ниёз Пўлатов ярим финалда

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Бугун ўзбекистонлик таэквондочилар ҳам баҳсларга киришишган.

-53 кг вазн тоифасида Динара Мамадибрагимова нимчорак финалда қозоғистонлик Фариза Алангоровага 16:17 (2:2, 5:2, 9:13) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

-67 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Нигора Турсунқулова илк жангида ҳонгконглик Ло Ваи Ин Винсини катта устунлик билан мағлуб этди - 22-2 (8:1, 11:0, 3:1).

Нигора Турсунқулова чорак финалда макаолик Лиу Қингни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.

Фото: Нигора Турсунқулова / Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Нигора Турсунқулова / Ҳасан Пирмуҳаммедов

Энди у финал йўлланмаси учун жанубий кореялик Ким Жанди билан беллашади.

-58 кг вазн тоифаси вакили Ниёз Пўлатов эса нимчорак финалда Хитой Тайпейидан ташриф буюрган Ҳу Куангюни 30:28 ҳисобида (10:4, 6:10, 14:14) мағлуб этди.

Фото: Ниёз Пўлатов / Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ниёз Пўлатов / Ҳасан Пирмуҳаммедов

У чорак финалда таиландлик Савеквиҳаре Рамнаронгга қарши чиқиб, 23:21 ҳисобида (11:7, 3:2, 9:12) ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Фото: Ниёз Пўлатов / Ҳасан Пирмуҳаммедов

Пўлатовга ярим финалда эронлик Ашур Зидо Фаллоҳ Фарзон рақиблик қилади.

Мавзуга оид