Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 кечада 2926та қоидабузарлик содир этилди - ИИББ
Жорий йилнинг 11-17 август кунлари тунги вақтларда 2926 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Шундан 50 киши автомобилни маст ҳолда бошқарган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу қоидабузарларнинг барчасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодексининг 131-моддасига мувофиқ тегишли чоралар кўрилди. Транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.
131-моддага кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, унутманг: маст ҳолда автомобиль бошқариш инсон ҳаёти ва соғлиғига тўғридан-тўғри хавф туғдиради. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, қон таркибида алкоголь миқдорининг декалитрда (г/дл) 0,04 граммдан юқори бўлиши ЙТҲ содир бўлиш эҳтимолини сезиларли равишда оширади”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:07 / 16.12.2025
Саноат хавфсизлиги қоидабузарликлари бўйича фуқаролардан фото-видео қабул қилиш йўлга қўйилади
12:58 / 28.11.2025
Экологик қоидабузарлик ҳақида хабар берган фуқарога жаримадан 15 фоиз мукофот берилади
10:42 / 22.10.2025
«Адолат» партияси қоидабузар ҳайдовчилар учун қатъий жазо чораларини таклиф қилди
10:07 / 04.09.2025