Жаҳон | 12:57 / 21.08.2018
11925
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин КХДРдаги тиббиёт соҳаси аҳволидан дарғазаб бўлди

Фото: Reuters

КХДР олий раҳбари Ким Чен Ин мамлакатда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасининг ривожланиш даражасини танқид қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Пхёнан-Пукто провинциясидаги Мёхянсан тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрди. Ким Чен Иннинг таъкидлашича, корхонадаги вазиятдан ҳафсаласи пир бўлган, шунингдек, унинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасида «ғурурланадиган ҳеч нарсаси йўқ».

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг иқтисодиётининг турли соҳаларида олға силжишлар кузатилмоқда, бироқ, соғлиқни сақлаш соҳасида «улар ҳеч қачон бўлмаган».

«Бу соҳада ғурурланадиган ҳеч нарса йўқ... ишлаб чиқариш муҳитини яхши сақлаб турган, ускуналарни модернизация қилган корхонанинг ўзи йўқ», - дея қайд этиб ўтган Ким Чен Ин.

Мамлакатнинг олий раҳбари амалдорларни ушбу соҳадаги моддий-техника базасини мустаҳкамлашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин «мўъжизалар тарихи» ҳақида гапириб берганди. 

 

Мавзуга оид