«Туркистон» саройи ёнида ЙТҲга учраган автобуснинг 17 йўловчиси жароҳат олган
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 20 август куни соат 12.00ларда Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи, 5-сонли автобус саройи МЧЖ ҳайдовчиси, 1989 й.т. Муҳаммаджон Эшматов 148-сонли “Тузель-Жомий” йўналишида қатновчи “Исузу” русумли автобусини А.Навоий кўчасида жойлашган “Туркистон” санъат саройи қаршисида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон столбага урилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада автобус йўловчиларининг икки нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, автобуснинг қолган 15 нафар йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автобус иштирокида ЙТҲ юз бергани, жароҳат олганлар борлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024