Жамият | 12:38 / 21.08.2018
25517
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бош вазири Анвар қори Турсунов хонадонига ҳам борди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Анвар қори Турсунов хонадонига ҳам борди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Ҳукумат раҳбари Анвар қори Турсуновнинг оила-аъзоларига таъзия изҳор этди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинган.

Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни тонгда вафот этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов Қурбон ҳайити байрами муносабати билан марҳум шоира, Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг хонадонига ташриф буюргани хабар қилинганди.

Абдулла Арипов марҳум шоиранинг турмуш ўртоғи Мавлон Умрзоқовни йўқлаб, яна бир бор таъзия изҳор қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид