Квадроцикл ўт ўчиради
Йил бошида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан ёнғинларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида “Тарғибот автобуси” ташкил этилган эди. Ташқи кўриниши ва ички жиҳозлари ёнғин хавфсизлиги тарғиботига мослаштирилган автобус ўтган давр мобайнида юзлаб корхона, ташкилот, муассасалар, аҳоли кўп тўпланадиган масканларда бўлиб, минглаб инсонларнинг бу соҳадаги билимларини шаклланишига хизмат қилди.
-Мақсадимиз – ёнғинларнинг олдини олиш. Тарғибот ишларининг самарали усулларидан фойдаланиб, ахборот технологияларининг илғор воситаларидан ташқари анъанавий усулга ҳам мурожаат қилдик, - дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жасурбек Каримов. - Огоҳлантирувчи шиорлар, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари акс эттирилган кўргазмалар, ёнғин ўчириш анжомлари, ўт ўчирувчиларнинг кийимлари ва иш қуроллари билан жиҳозланган автобус фуқароларни ҳушёрликка чорлайди.

Навбатдаги инновацион ғоя тезкор ёнғин ўчириш квадроцикл бўлди. Ноқулай йўллардан қийинчиликсиз ўтиб кетадиган ва тирбандликларни писанд қилмайдиган ушбу техникага “Уз Донг Янг Ко” қўшма корхонаси мутахассислари билан астойдил ишлов берилди. У 100 литр хажмли сув сиғими, кичик мотопомпа, 16 метр шланг, мобил алоқа воситаси, овоз кучайтиргич, сирена билан жиҳозланди. Бундан ташқари кўринадиган жойларига ёнғиндан огоҳлантирувчи баннерлар ўрнатилди.
“Ёнғин ўчириш патрули” деб номланган техникада корхона, ташкилот ёки махсус машиналар кириш, ўтиши мушкул бўлган яшаш хонадонларидаги ёнғинни дастлабки босқичда бартараф этиш имконияти мавжуд. Ҳудудда патруль хизматини ташкил қилиш, аҳоли, ишчи-хизматчилар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш вазифалари кўзда тутилган.
“GM-Uzbekistan” ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳамкорлигида 2 та янгилик жорий қилинди. Улар ҳақида бошқарма бошлиғи Абдуғани Авазов қуйидагиларни гапириб берди:
-Корхонада оловли ишлар олиб бориш вақтида 1 та жанговор техника ва 5 та шахсий таркиб жалб этилар эди. Ушбу инновацион ғоя асосида жиҳозланган ”Электр тягач” шассесидаги “Назоратчи инспектор” махсус техникасида навбатчиликни ташкил этиш, дозор хизмати йўналишида ҳаракатланиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мумкин. Корхонада 29 та ер ости гидрантлари ва 200 дан ортиқ ички сув қувурлари бўлиб, ушбу техника тиркамасига дастак, 3 ёқлама ва 2 тарафли сув ўтказгич, ёнғин ўчириш енглари, кукунли ёнғин ўчиргич, кигиз, қум ва бошқалар бириктирилган. Бундан ташқари мобил алоқа воситаси, сирена, овоз кучайтиргич, ёритгич, огоҳлантирувчи ва тақиқловчи тарғибот баннерлари билан жиҳозланган. Бу билан ортиқча куч ва воситаларсиз оловли ишлар кетаётган ҳудудни назорат қилиш ҳамда ишчи-хизматчилар ўртасида ёнғинларнинг олдини олиш бўйича ташвиқот ишларини ташкил қилиш имконияти пайдо бўлди. Шу кунга қадар ёнғинлар бартараф этилганидан сўнг енгларни ўраш ва унинг ичида қолиб кетган сувни тўкиш кўп куч ва вақт талаб этган. Мутахассисларимиз яратган “Кўмакчи” мосламасида бу вазифани бир киши қисқа фурсатда бажариши мумкин. Шунингдек, ярим гайкани сим билан ўраш вазифаси ҳам мавжуд.
Энг улуғ, энг азиз байрамимизга ана шундай янгиликларни туҳфа этган жамоага ҳукуматимиз томонидан ҳам кенг имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Яқин кунлар ичида бошқармага бўйсунувчи техника хизматининг 3-ҳарбийлаштирилган қисмида 351 миллион, бошқарма биносида 380 миллион сўмдан ортиқ қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Моддий техника базаси ривожлантирилди.
Янги кўринишдаги бошқарма биноси ва иновацион техникаларнинг тақдимот маросимига бош бошқарма мутасаддилари, фахрийлар, ёнғин хавфсизлиги ходимлари, хизмат вақтида ҳалок бўлганларнинг оила-аъзолари ташриф буюрди. Ёнғинларнинг олдини олиш ва ўт ўчиришда фидоийлик кўрсатганларга янги унвонлар берилди. Нафақа ёшига етганларга ва хизмат вақтида халок бўлганларнинг оналарига эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Шаҳрихон тумани ёнғиндан мухофаза қилувчи 4-ҳарбийлашган ёнғин хавфсизлиги қисмига “ISUZU” АЦ русумли ёнғин ўчириш автомобили бириктирилди. Мутахассислар томонидан яратилган техникаларнинг ишлаш жараёнлари намойиш этилди.
- Андижонда доимо интилиш, изланиш, янгилик яратиш билан машғул бўлган кишиларни кўрамиз, - деди тадбирда сўзга чиққан республика ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Равшанбек Жўраев. – Бугун тақдим этилганларнинг барчаси мана шу ижодкор, Ватан тараққиётига бефарқ бўлмаган фидоий инсонларнинг меҳнат маҳсулидир.
Вилоят мутасаддилари ҳамда сўз олганлар бу каби ишлар давом этиши, соҳани ривожлантириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, мол-мулкини ҳимоя қилиш йўлида янада кенг қамровли ишлар олиб борилиши ҳақида гапирдилар.
Азизбек ЁРҚУЛОВ,
Муроджон ТЎХТАНАЗАРОВ.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

15:45 / 30.11.2023
ФВВ ва Адлия вазирлиги сохта «пожарний»лардан огоҳлантирди

13:28 / 30.07.2022
“Ёнғин доим кутилмаганда бошланади” — олов ичида 14 йил ишлаган ўт ўчирувчи

15:29 / 18.01.2021
Аҳоли хонадонлари ис газини барвақт аниқлайдиган газоанализаторлар билан таъминланади

08:07 / 30.10.2020