Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш, соҳанинг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини тубдан мустаҳкамлаш;
- аҳоли хонадонларини метан, пропан ва ис газини барвақт аниқлайдиган, хабар берадиган ва газни тармоқдан клапан орқали узиб қўядиган газоанализаторлар билан таъминлашни ташкил этиш;
- янги турар жой мажмуалари қурилган, маъмурий марказдан узоқда жойлашган ҳамда ёнғинларни тезкор бартараф этиш имконияти чекланган ҳудудларда қўшимча ажратиладиган штат бирликлари ҳисобига ёнғин-қутқарув қисмлари (постлари)ни ташкил этиш;
- ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;
- ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш ва оммалаштириш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 1 март, ижро учун масъуллар - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.















