Спорт | 14:23 / 23.08.2018
10666
1 дақиқада ўқилади

17 ёшли Мадина Маннопова кумуш медални қўлга киритди

Индонезияда Осиё ўйинларининг бешинчи куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда.

Таэквондочимиз Мадина Маннопова 49 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. 

Маннопова таиландлик Панипаг Вонгпаттанакитга 3:21 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кумуш медаль соҳибасига айланди. 17 ёшли Маннопова ярим финалда япониялик Мию Ямадани 14:11 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

 Оғир атлетика бўйича баҳсларда ҳам Шаҳзодбек Худойберганов ўз иштирокини якунлади. Даст кўтаришда 153 кг натижа кўрсатган ҳамюртимиз, силтаб кўтаришда ҳар учала имкониятдан фойдалана олмади.

Шунингдек, футбол бўйича Ўзбекистон ҳамда Гонконг терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид