Жаҳон | 08:42 / 23.08.2018
5995
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтирмоқчи

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг маълум қилишича, Эронга қарши янги санкциялар ядровий битим тузилишидан олдин амал қилган санкциялардан анча қаттиқроқ бўлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, муқаддам АҚШ ҳукумати истисноларни ҳам киритган, бунда Қўшма Штатлар компаниялари Эрон билан «муайян шартларда » ишлаши мумкин эди. Бироқ, янги санкциялар тўплами ҳеч қандай истиснолар бўлмаслигини назарда тутади.

Шу билан бирга, Болтон ва унинг вакили «жуда чекланган» истиснолар бўлиши мумкинлигини тан олди. Улар қайси компаниялар ва қандай фаолият соҳалари билан боғлиқ бўлишига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ўзида ишлаб чиқарилган илк қирувчини тақдим этганди. 

Мавзуга оид