"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти бўш иш ўринлари ҳақида эълон қилади
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов жорий йилнинг декабрь ойида жаҳон миқёсидаги "Amirsoy" тоғ-чанғи курортининг биринчи босқичи илк меҳмонларини қабул қилиши ҳақида маълум қилган эди.
"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти қуйидаги вакансияларга ишчиларни қабул қилиши ҳақида эълон қилади:
- канат йўли операторлари;
- тоғ патрули;
- омборчи;
- қор тозалаш техникаси операторлари;
- кассачи-сотувчилар;
- тоғ чанғилари бўйича инструктор;
- механиклар;
- электриклар;
- қутқарувчилар (сузувчилар);
- тозаловчилар;
- тозалаш ва ободонлаштириш ишларини бажарувчилар;
- официантлар;
- ошпаз ёрдамчилари;
- идиш ювувчилар.
«Amirsoy» тоғ-чанғи курорти Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 900 га майдонни эгаллаб, турли мураккабликдаги тоғ-чанғи қорли трассалари тармоғини яратишни кўзда тутмоқда. Трассаларнинг умумий узунлиги 21,3 км бўлиб, шунингдек 7 осма дор йўли (канат), сноуборд парки, спорт мактаби ва бошқа курорт инфратузилмаси яратилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион евродан ортиқни ташкил қилмоқда.
2018 йилнинг декабрь ойида эксплуатацияга топширилиши режалаштирилаётган биринчи босқич 3 км'дан ортиқ икки осма дор йўли, умумий узунлиги 12,3 км'га тенг 13 тоғ-чанғи трассаси, икки сунъий кўл, вертолёт майдони, сунъий қор ҳосил қилувчи тизимлар, қишки тюбинг, 21 тузилмадан иборат шаҳарча, икки ресторан, инструкторлик мактаби, тоғ-чанғи жиҳозлари ижара пунктларини ўз ичига олган кўп функцияли марказ ва бошқа муҳандислик-коммуникацион иншоотларининг қурилишини назарда тутади. Юқоридаги мақсадлар учун 30 миллион еврога яқин маблағ йўналтирилган. Тоғ-чанғи курорти фаолияти учун 300 дан ортиқ ишчи ўринларини яратиш режалаштирилган.
Мавзуга оид

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

11:36 / 12.04.2025
Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

13:52 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Ростов-Дондаги бўш иш ўринларига жалб қилинади

12:55 / 08.04.2025