Денис Истомин ярим финалга чиқди
Индонезияда Осиё ўйинларининг бешинчи куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда.
Теннис мусобақаларида Денис Истомин қозоғистонлик Александр Бубликка қарши ўйинини якунлади. Ҳамюртимиз 6:1, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир вақтда рақиб ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Истомин ярим финалда.
Велоспорт бўйича 150 км масофага бўлган беллашувда Мурод Холмуродов 15, Марат Измайлов эса 39-ўринни эгаллади.
Оғир атлетика бўйича Шаҳзод Худойберганов ўз иштирокини бошлади.
Слаломда эшкак эшиш бўйича финалда иштирок этган Жонибек Темиргалиев 97,44 натижа қайд этди ва кучли учликка кира олмади.
Сузиш баҳсларида иштирок этган ҳар учала спортчимиз ҳам ўз иштирокларини якунлашди.
Таэквондо бўйича Мадина Маннопова чорак финалда ливанлик Анна Эл Ҳаддадни 11:5 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Энди у финал чиптаси учун япониялик Мию Ямадага қарши жанг қилади.
Мавзуга оид
15:02 / 20.08.2024
Австралия ва Индонезия мудофаа тўғрисида шартнома тузди
11:00 / 14.06.2024
Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди
18:14 / 10.06.2024
Индонезияда беш метрлик бўғма илон аёлни бутунлай ютиб юборди
10:51 / 11.03.2024