Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Калашников» концерни электромобиль ишлаб чиқармоқчи
Фото: Калашников Медиа
«Калашников» концерни жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари электромобиллари билан рақобатлашувчи CV-1 концепт-карини намойиш этди. CV-1 «ИЖ-21252» кузови асосига қурилган бўлиб, мураккаб технологияларни «синовдан ўтказиш учун стенд» вазифасини бажаради.
«Калашников» вакили София Иванова концерннинг электрокар ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар, жумладан Tesla билан рақобатлашиш режаси борлигини тасдиқлади. Компания CV-1 электромобилининг ишлаб чиқарилиш муддати ва эҳтимолий нархини маълум қилмади.
Концепт-кар 90 киловатт-соатлик батарея билан жиҳозланган. Электромобилнинг қуввати 500 киловаттга етиши мумкин, у 350 километр масофани босиб ўтишга етади. 2018 йилда ишлаб чиқарилган Tesla Model 3 бир марта қувват олиб 500 километр йўл босиши мумкин ва унинг аккумулятори қуввати 85 киловатт-соатни ташкил этади.
Компаниядагилар «Калашников» электромобили Tesla ва бошқа компаниялар маҳсулотларидан нимаси билан устун бўлиши ҳақида маълумот бермади.
Мавзуга оид
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
22:34 / 27.04.2026
Тарихдаги энг қудратли Porsche электромобили тақдим этилди
18:31 / 25.04.2026