Технология | 09:17 / 24.08.2018
3675
1 дақиқада ўқилади

Google Эрон билан боғлиқ ўнлаб аккаунтларни ўчириб ташлади

Фото: REUTERS/Charles Platiau

Google ижтимоий тармоқларидан Эроннинг 50 га яқин аккаунти киберҳужумлар содир этиш гумони билан ўчириб ташланди. Бу ҳақда Google маълум қилди.

Таъкидланишича, аккаунтларнинг аксарияти (39 таси) YouTube видеохостингидан ўчириб ташланган.

Blogger платформасидан 6 та блог, Google+’дан 13 та аккаунт ўчириб ташланган. Таъкидланишича, уларнинг барчаси “фишинг” ва бузиб киришлар учун қўлланган бўлиши мумкин.

Google маълумотларига кўра, ўчирилган барча аккаунтлар Эрон телерадиокомпанияси билан боғланган.

“Биз “Эрон Ислом Республикаси овози” ташкилоти билан боғлиқ бўлган ва буни яширган бир қатор аккаунтларни аниқлаб, уларни ёпдик”, деб айтилган компанияда. 

Аввалроқ Facebook ва Twitter’дан ҳам Эрон билан боғлиқ аккаунтлар ўчириб ташланганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид