Жаҳон | 11:57 / 24.08.2018
17218
2 дақиқада ўқилади

Сайёҳ ўзига ташланган қўнғир айиқни қўрқитиб юборди

Фото: Getty Images

Испаниянинг Валь-д’Аран туманида қўнғир айиқ Франциядан келган сайёҳга ҳужум қилди, аммо у йиртқични қўрқитиб юборди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.

Франциянинг Нант шаҳридан бўлган 22 ёшли Люка Мерле (Lucas Meurlet) Испания Пиренейларида отаси ва акаси билан бирга саёҳат қилган. Айиқ билан учрашув у қояга бир ўзига чиқиб кетганида юз берди.

Унинг йўлдошлари йигит учта боласи бўлган айиқнинг олдига қараб кетаётганини пайқаб қолишган. Улар уни огоҳлантиришга уринишди, лекин бу жуда кеч эди. Люка йиртқич билан юзма-юз келган. Ҳайвон бу йигит ўз болаларига ҳужум қилмоқчи экани ҳақидаги қарор келган, ҳамда унга қараб чопиб кетган.

Турист қочишга уринган, аммо айиқ орқада қолмади. «Мен оёқларим панд бераётганини ҳис қилдим», - деб эслайди у. Қочишнинг уддасидан чиқа олмаслигини тушуниб, Люка тўхтаган ва ҳайвонни қўрқитиш учун қўлларини баланд кўтарган. «У мен томонга икки марта ташланди, учинчисида эса оғзини катта очди, - дейди у. -  Ўшанда мен ўзимда жасорат топдим ва айиққа яшашни хоҳлаётганимни кўрсатиш учун кучим борича бақирдим. У чиндан ҳам ортга чекинди, кейин эса кетиб қолди».

Шундан кейин, ёш йигит буталар ичида яширинган, унинг отаси тезкор хизматларни чақирди. Сайёҳлар учун учта вертолёт юборилиб, уларни эвакуация қилишди.

 

Мавзуга оид