Ўзбекистон | 15:50 / 24.08.2018
65527
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти

Фото: Yeoju 

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқ билан мулоқот принципига ғоят уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, жумладан таълим тизимига доир стратегик ўзгаришлар ҳам бу борада олиб борилаётган мақсадли ислоҳотлар сирасига киради.

Бунга мисол сифатида, Ўзбекистонда яна бир нодавлат олий таълим муассасаси - Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институтини ташкил этилганини келтириш мумкин.

Фото: Yeoju 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-24 ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифига бағишлаб ўтказилган Корея-Ўзбек «Бизнес-Форум»и доирасида, кореялик ва ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида Тошкент шаҳрида Yeoju техника институтини ташкил қилиш ҳақида Меморандум имзоланган эди.

Фото: Yeoju 

Шу сабабли, 2018 йил 24 июль куни Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти (кейинги ўринларда Институт) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим соҳасида таълим хизматларини кўрсатиш учун давлат лицензиясини олди.

Фото: Yeoju 

Тошкент шаҳрида Yeoju техника институтининг ташкил этилиши Республикамизда янги иш ўринлар яратилиши билан бир қаторда, нодавлат ва давлат таълим сектори ўртасида соғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлиши, ёшларнинг ўзлари ҳоҳлаган ва инновацион йўналишлар бўйича таълим олиши, таълим ва саноатнинг чамбарчас боғланиши, таълим ва кадрлар сифатини ошиши, давлат бюджетига тушумларни кўпайиши ва бюджетдан қопланадиган сарф харажатларни камайиши ва таълимга оид бошқа масалаларнинг ижобий ечимига олиб келади.

Фото: Yeoju 
Институтнинг таълим дастури Корея Республикасининг фан ва технологиядаги сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда тайёрланган. Институт назарий билимларни чуқур ўргатиш билан бирга, амалий кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, мантиқий, танқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Институт 2018-2019 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжат қабул қилишни бошлади:

- Архитектура ва шаҳарсозлик;

- Фуқаролик қурилиши;

- Муқобил энергия;

- Бизнесни бошқариш;

- Туризм.

Корея Республикасининг Yeoju техника институти вакиллари делегацияси, шу даргоҳ профессори Chung Taekung ва Халқаро алоқалар бошқармаси менежери, жаноб Choi Dong Woon билан 2018 йил 17 август куни Қабул комиссияси фаолияти ва кириш имтиҳонларига тайёргарлик жараёни билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрига келишди. Кореялик ҳамкорларнинг ташрифи чоғида кириш тест синовларининг графиги ва ўтказилиш жойи тасдиқланди.

Фото: Yeoju 
Бундан ташқари, 2018 йил 30 август куни Yeoju технологик институтининг икки нафар вакили кириш имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш учун етиб келишади.
Фото: Yeoju 

Айни пайтда, ўқишга кирувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида, ҳужжатлар онлайн тарзда, http//admission.ytit.uz сайти орқали ёки Қабул комиссиясига топширилиши йўлга қўйилган.

Фото: Yeoju 
Фото: Yeoju 
Фото: Yeoju 
Фото: Yeoju 
Фото: Yeoju 
 
Қабул комиссияси манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси 110-уй.

Ҳужжатлар 2018 йил 31 август куни соат 18:00гача қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (+99871) 253-81-53, 253-02-19, 253-23-19, 280-56-02. 

Қўшимча маълумотларни www.ytit.uz сайти орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид