08:10 / 24.08.2018
22519

Жаҳон чемпиони Нурмагомедов - Макгрегор жангида ким ғалаба қозонишини тахмин қилди

Фото: Getty Images

Бокс бўйича енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Майки Гарсия Мутлақ жангчилар чемпионатида россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган жанг ҳақида ўз фикрини билдирди.

Гарсиянинг фикрига кўра, ташкилотнинг ҳозирги чемпиони жангда фаворит саналади.

«Очиғини айтадиган бўлсам, мен Ҳабиб иштирокидаги барча жангларни кўрмаганман, бироқ, кўрган нарсаларимга қараганда, у Макгрегорни мағлуб этади. У ишончли ғалаба қозонади. UFC 229 мусобақасига бораманми? Эҳтимол. Менинг жияним ушбу турнирга боришни истайди», - дея унинг сўзларини келтиради FightHype.

Макгрегор - Нурмагомедов жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC президенти Макгрегор-Нурмагомедов жанги бўйича янги тафсилотларни маълум қилганди.

Top