Жаҳон | 07:35 / 25.08.2018
4359
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Фаластинга молиявий ёрдамни қисқартирди

Фото: AFP / SAID KHATIB

Фаластин АҚШ молиявий ёрдам сифатида ажратмоқчи бўлган 200 млн долларни олмайдиган бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп қарори билан бу пуллар бошқа “устуворроқ лойиҳаларга” сарфланади, деб айтилган АҚШ давлат департаменти баёнотида.

ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Трампнинг ушбу қарорига Ғазо секторидаги вазият таъсир қилган. Таъкидланишича, бу ерда ХАМАС ҳаракати одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда ва гуманитар ҳамда иқтисодий вазиятни ёмонлаштирмоқда. 

Аввалроқ Трамп Фаластинга Исроил билан музокаралар олиб боришни истамаётгани сабабли молиявий ёрдамни тўхтатишни таклиф қилганди. 

Мавзуга оид