Спорт | 14:06 / 25.08.2018
17226
1 дақиқада ўқилади

Токио-2020 Олимпия ўйинларига биринчи лицензия қўлга киритилди

Индонезия бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг теннис бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Ўзбекистон вакили Денис Истомин олтин медални қўлга киритгани хабар қилинганди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Денис Истомин Токиода 2020 йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига ҳам лицензияни ютиб олди. Унга ушбу лицензия ўйиндан сўнг тантанали топширилди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Маълумот учун: Денис Истомин ушбу Осиё ўйинларида Ўзбекистонга бешинчи олтин медални тақдим этди.

Kun.uz’га маълум бўлишича, Денис Истомин бугуннинг ўзидаёқ АҚШга учиб кетади. У ушбу давлатда ташкил этиладиган US Open мусобақасининг биринчи даврасида маҳаллий теннисчи Стив Жонсон билан беллашади.

Мавзуга оид