Иқтисодиёт | 11:30 / 25.08.2018
20385
1 дақиқада ўқилади

Россия йил бошидан бери Ўзбекистонга қанча инвестиция киритгани маълум

Фото: Dreamstime

Жорий йилнинг бошидан буён Россиянинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 600 миллион доллардан ошди. Бу ҳақда «Россия 24» телеканалида хабар қилинди, деб ёзмоқда Spot.

Ўзбекистонда 100дан ортиқ Россия корхоналари очилган.

2018 йилнинг биринчи олти ойида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,8 млрд АҚШ долларини ташкил қилди, бу ўтган йилга нисбатан 27,5%га кўпдир.

Хусусан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Россияга экспорт 1 миллиард доллардан ошди (+5,8 фоиз), импорт эса 1,8 миллиард долларга кўпайди (+ 44,2 фоиз).

Мавзуга оид