Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия вазири Ўзбекистонни ҳамкорлик учун энг жозибадор мамлакат деб атади
Ўзбекистон иқтисодий ва интеллектуал салоҳияти туфайли Россия учун жозибадор мамлакатдир. Бу ҳақда Тошкентда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин маълум қилди.
«Ўзбекистон турли соҳаларда, жумладан, сармоя соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкор сифатида энг жозибадор мамлакатдир. Максимал иқтисодий, интеллектуал салоҳиятга эга, бой табиий ресурсларга эга истиқболли мамлакат. Биз ўзаро муносабатларимизнинг динамикаси кун сайин тез суръатларда ривожланаётганидан мамнунмиз», - деди Орешкин Ўзбекистон Молия вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда.
Унинг таъкидлашича, Россия икки мамлакат ўртасида «савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун кўплаб янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга тайёр».
Учрашувнинг энг асосий мавзуларидан бири - жорий йил октябрь ойига режалаштирилган Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифи бўлди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисининг кун тартибини кўриб чиқдилар, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича тажриба алмашиш учун биргаликда ишчи гуруҳлар тузишни режалаштирдилар.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026