Спорт | 13:47 / 25.08.2018
26105
1 дақиқада ўқилади

Видео: Боксчи гонорар миқдори камлиги туфайли рингдан кетиб қолди

Фото: Видеодан кадр

Америкалик оғир вазнли боксчи Кертис Харпер нигериялик Эфе Ажагба билан жанг қилишни истамади ва баҳс бошланганидан сўнг рингни тарк этди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео SportsCenter’нинг Twitter-аккаунтида эълон қилинган.

Журналист Жордан Хардининг кейинчалик твиттердаги ўз саҳифасида аниқлик киритишича, Харпер ўз хатти-ҳаракати билан ташкилотчиларга хабар қолдиришга ҳаракат қилган. Америкалик спортчи нигериялик боксчи билан жанг учун гонорар миқдори етарли бўлмагани туфайли ўзини обрўсизлангандек ҳис қилган.

Шу тариқа, Ажагба оғир вазн тоифасида енгилмас боксчи номини сақлаб қолди. Нигериялик кетма-кет олтинчи ғалабани қўлга киритди.

Мавзуга оид