Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бирданига бир неча вазир истеъфога чиқишга қарор қилди
Фото: REUTERS
Афғонистонда 21 августда президент қароргоҳи нишонга олинган отишмадан кейин мамлакатнинг бирданига бир неча вазири истеъфога чиқишга қарор қилди.
Reuters ахборот агентлиги хабар беришича, хавфсизликка жавоб берувчи мудофаа вазири Тарик Шох Баҳромий, ички ишлар вазири Воис Аҳмад Бармоқ ва хавфсизлик миллий директорати раҳбари Масъум Станакзой истеъфога чиқишга ариза берган.
Бироқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани ушбу амалдорларнинг истеъфосини қабул қилмаган, ваҳоланки отишмадан кейин уларнинг кетишини талаб қилган. Ғани уларга ишларини давом эттиришни буюрган.
25 августда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси Ҳамдулла Моҳиб эгаллади.
21 августда пойтахт Кобул президентнинг Қурбон ҳайити муносабати билан чиқиши вақтида ракетадан ўққа тутилган. Кейинроқ жангарилар президент қароргоҳи ва дипломатик квартални нишонга олгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026