Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Миллий» стадионда ИИВ байрамолди саф кўриги бўлиб ўтди
Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 август куни Тошкентдаги “Миллий” стадионида Ички ишлар вазирлиги томонидан тизимнинг турли соҳавий бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида саф кўриги ўтказилди.
Ушбу тадбирда вазирлик оркестри ижросида ҳарбий-ватанпарварлик мусиқалари янгради. Ички ишлар ходимларининг сафда юриши, ташқи кўриниши, хизматга шайлиги текширувдан ўтказилди.
Вазирлик мутасаддиларининг сўзларига кўра, бу турдаги тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилади.









Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026