Спорт | 11:30 / 26.08.2018
12807
1 дақиқада ўқилади

Видео: VAR тизими «Барселона»ни «Вальядолид» билан ўйинда дуранг натижадан қутқарди

25 август куни «Барселона» Испания чемпионати 2-тури доирасида «Вальядолид» меҳмони бўлди ва Усмон Дембеленинг 11-дақиқада урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар жавоб голини уришганди, аммо каталонияликлар ҳакамга эътироз билдиришгач, VAR тизими (ҳакамнинг видеоассистенти) орқали бу вазиятда офсайд бўлгани қайд этилди ва гол бекор қилинди.

Маълумот учун, шу йил мартида VAR тизими янги мавсумдан бошлаб Испания чемпионатида ҳам қўлланиши маълум қилинганди.

VAR тизими 2018 йилги жаҳон чемпионатида қўлланди. Айни вақтда А Серия ва Бундеслигада ҳам бу тизимдан фойдаланилади. 

Ла Лигада тизим 4 ҳолат учун қўлланади:
1. Баҳсли гол;
2. Баҳсли пенальти;
3. Футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишда;
4. Футболчи қоида бузгани дарҳол қайд этилмаганида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид