Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекобод шаҳрида кам таъминланган, ногирон ва эҳтиёжманд оилалар уй билан таъминланди
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида кам таъминланган, ногирон ва эҳтиёжманд оилалар учун уй топшириш маросими Мустақиллик байрами билан уйғунликда чинакам шодиёнага айланди. Вилоят ҳокимлиги вакиллари шу ҳақида хабар беришди.
62 оилага чексиз қувонч ва шодлик улашилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Республика Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Тошкент вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарияти, Халқ қабулхонаси вилоят бўлими, шунингдек, "Нуроний" жамғармаси ва жамоатчилик ташкилотлари масъуллари иштирок этишди.
Норбоева йиғилганларни Мустақилликнинг 27 йиллик айёми билан муборакбод этар экан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг инсон манфаатлари йулида олиб бораётган изчил ислоҳотлари ва уй-жойга эҳтиёжманд аҳоли учун яратаётган имконият ва қулайликларга тўхталди. Шунингдек, бундай хайрли тадбирлар давом этиши, юртимизда оилалар фаровонлигини ва мустаҳкамлигини таъминлаш устувор вазифа экани таъкидланди.
Уй калити, сертификат ва қимматбаҳо совғаларни қабул қилиб олаётган ҳар бир кишининг нигоҳида миннатдорчилик ва шукроналик туйғуси, шодлик кўз ёшлари кўринди.
Мавзуга оид
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
19:49 / 07.02.2026
Тошкент вилоятида ноқонуний равишда тупроқ ва қум-шағал қазиган шахсларга чора кўрилди
14:50 / 07.02.2026
Кўп квартирали уйларда тўловлар фақат “Менинг уйим” орқали юритилади
16:31 / 03.02.2026