Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ўзининг биринчи авиаташувчиси янги синовларини бошлади
Хитойнинг ўзида ишлаб чиқарилган биринчи авиаташувчиси денгиздаги ҳисоб бўйича иккинчи синовга жўнаб кетди. Бу ҳақда Global Times хабар бермоқда.
Авиаташувчи Даляндаги верфдан (кемалар қуриладиган ёки ремонт қилинадиган корхона) шатакчи кема ҳамроҳлигида чиқиб кетган. Хабар қилинишича, иккинчи синовлар вақтида биринчисида топилган муаммоларга эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, кеманинг навигация ва энергетика тизимлари иши синовдан ўтказилади. Кутилишича, кейинчалик синовларда қирувчилар ҳамда вертолётлар ҳам иштирок этади.
Авиаташувчининг биринчи синови шу йилнинг май ойида бўлиб ўтди.
Ҳозиргача Хитойда фақат битта авиаташувчи бор эди. У 1990-йиллар охирида Украинадан 25 миллион долларга сотиб олинган «Варяг» эски совет оғир авиаташувчи крейсери асосида қурилган.
Мавзуга оид
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026