Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларида ёрдам беради
Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Ихтисослашган ташкилот – белгиланган талабларга мувофиқ келадиган, давлат буюртмачиларига давлат харидини ўтказишни ташкил этиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатадиган юридик шахс.
Масалан, у товар (иш, хизмат)ларнинг бошланғич нархини белгилайди, маркетинг ва бошқа тадқиқотларни ўтказади, реклама ишларини ташкил этади, хабарномаларни, эълон матнларини ва харид ҳужжатларини, шартномалар лойиҳаларини расмийлаштириш билан шуғулланади, харид тартиб-таомилини ташкил этишда иштирок этади ва ҳ.к. Ихтисослашган ташкилот ўзи ташкилотчи бўлган харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси сифатида иштирок эта олмайди.
Ихтисослашган ташкилотларни танлаш давлат буюртмачиси томонидан алоҳида рўйхатда мавжуд бўлган ихтисослашган ташкилотлар орасидан танлов асосида амалга оширилади. У ЛБМА сайтида эълон қилинади ва ҳар ойда янгиланади.
Бу рўйхатга кириш учун ихтисослашган ташкилот қуйидаги талабларга мувофиқ келиши керак:
• Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс бўлиши;
• Таъсисчилар орасида давлат хариди субъекти: давлат буюртмачиси, харид тартиб-таомили иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, махсус ахборот портали оператори ёки эксперт бўлмаслиги;
• таъсисчилар жумласида оффшор ҳудудда рўйхатдан ўтказилган компанияларнинг мавжуд эмаслиги;
• штатида хизмат кўрсатиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган бир нафардан кам бўлмаган ходимга эга бўлиши;
• махсус ахборот порталига уланиш имконини таъминловчи дастурий техник қурилмага эга бўлиши.
Санаб ўтилган мезонларга мувофиқ келадиган ташкилот рўйхатга киритиш тўғрисидаги ариза (тасдиқланган шакл бўйича) билан ЛБМАга мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат 5 календар куни давомида кўриб чиқилади.
Ҳужжат 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026