Одноклассникида 100 нафаргача суҳбатдошлар учун гуруҳ видеоқўнғироқлари пайдо бўлди
Одноклассники ижтимоий тармоғи гуруҳ овозли ва видеоқўнғироқларни ишга туширди. Сунъий интеллект базасидаги шахсий мослаштирувчи технология алоқанинг юқори сифатини сақлаган ҳолда 100 нафаргача одамга гуруҳ конференциясига уланиш имконини беради: шундай қилиб, ОКда эндиликда бутун оила, катта дўстлар давраси ёки ҳамкасбларнинг жамоаси билан биратўла қўнғироқлашиш мумкин.
ОКдаги гуруҳ қўнғироқлари қўшалоқ мослаштирувчи технология бўйича бажарилган. Фойдаланувчилар аввалига тўғридан-тўғри p2p-уланиш ёрдамида қўнғироқлашишади, қўнғироқ қилувчиларнинг миқдори ошганда нейротармоқ кўплаб параметрларни баҳолайди (алоқа сифати, каналларнинг бандлиги ва абонентларнинг қурилмалари) ва зарур бўлганда қўнғироқни сервер орқали йўналтиради. Натижада ОКдаги қўнғироқлар мумкин бўлган жойларда p2p-уланиш ёрдамида яхшироқ алоқа сифатини таъминлайди ва конференц-алоқа сервер технологияси туфайли 100 нафаргача суҳбатдошларга қўнғироқлашиш имкониятини беради.
Қўнғироқ вақтида видеооқимлар уларнинг фаоллигига боғлиқ равишда суҳбатдошлар ўртасида тақсимланади. Энг яхши сифатдаги видео ушбу дақиқада ким гапираётган бўлса, ўшани яхшироқ кўрсатади, аввалги фаол фойдаланувчининг видеооқими эса бироз пастроқ сифатда бўлади. Агар суҳбатдошлар кўп бўлса, фаол бўлмаганлар овозли қўнғироқ шаклида кўрсатиб турилади: улар гапиришни бошлашлари заҳоти уларнинг камераларидаги видео қўнғироқ экранида пайдо бўлади. Ушбу барча устуворликлар гуруҳ қўнғироғи қатнашчиси тармоғининг сифати остига шахсан мослаштирилади.
Гуруҳ қўнғироқлари ижтимоий тармоқнинг веб-версияда, шунингдек ОКнинг iOS ва Android иловаларида мавжуд. Конференцияни бошлаш учун бир суҳбатдош билан қўнғироқлашиб олиш, шундан кейин ижтимоий тармоқдаги дўстлар рўйхатидан янги фойдаланувчиларни шунчаки қўшиш керак. Бунда қўнғироқнинг ҳар бир иштирокчилари суҳбатга ўз дўстларини қўшишлари мумкин бўлади.
Яқин вақт орасида видеоқўнғироқлар чатлар билан интеграциялаштирилади ва суҳбатдошлар файллар, фото ва видео билан алмаша олишади. Суҳбатлар автоматик равишда барча қурилмаларда синхронлаштирилади: масалан, компьютерда мулоқот қилишни бошлаб, кейин смартфонда давом эттиришингиз мумкин.
Гуруҳ қўнғироқлари қатнашчилари шунингдек июнь ойининг бошида ОК қўнғироқларида пайдо бўлган тўлдирилган реаллик қиёфасидан фойдалана олишади. Таълим берувчи ёки презентациявий конференцияни ўтказувчилар ОК ижтимоий тармоқ веб-версияси ва Android иловасидаги экранни намойиш қилишдан фойдаланишлари мумкин.
Бу йил сал аввалроқ ОК сунъий интеллект бошқаруви остидаги овозли ва видеоқўнғироқлар платформасини қайтадан ишга тушириб юборди. Динамик равишда ўқитадиган нейротармоқ тасвир ва овознинг сифатини яхшилаш имконини беради: ОКда ҳар бир янги амалга оширилган қўнғироқ билан технология қайтадан ўқитилади. Фойдаланувчилар ўз қариндошлари ва яқинларига ҳар қандай қурилмадан: ижтимой тармоқ веб-версиясидан қўшимча ДТсиз ва ОКнинг Android ҳамда iOS даги мобиль иловалари ёрдамида қўнғироқ қилиш имкониятини қўлга киритишди. Фойдаланувчи билан шахсий маълумотларда чатдан, ёхуд дўстингиз профили саҳифасидан қўнғироқни амалга ошириш мумкин.
Мавзуга оид
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди
13:41 / 22.10.2020