08:31 / 27.08.2018
44146

Сурхондарёда “Камаз” 5 кишини босиб кетди

Иллюстратив фото/РИА Калмыкия

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 24 август куни Қизириқ туманида яшовчи Б.Ю.га тегишли “КАМАЗ-5410” русумли юк автомашинаси Бойсун тумани ҳудудидаги баландликда турган вақтида тўсатдан юриб кетиб, шу ерда бўлган О.Э., Ж.С., М.Ў., Н.А. ва Э.Э.ни босиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада улардан уч нафари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Top