Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик субъектлари бўйича янги петиция пайдо бўлди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси, ичимлик суви ва газ сарфи учун ҳисоботларини электрон тартибда бериш хизматини ишга тушириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган электр энергияси, ичимлик суви ва газ учун топшириладиган ойлик ҳисоботни интернет орқали, электрон рақамли имзо ёрдамида, интерактив хизматдан фойдаланган ҳолда юбориш, шунингдек, счёт фактура ҳамда солиштирма далолатномаларни интерактив хизмат орқали олишни йўлга қўйишни таклиф этаман. Ушбу амалиёт йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектларининг анчагина вақтини тежайди ҳамда ортиқча харажатларга чек қўяди, дейилади мурожаатда.
“Шу сабабдан, тадбиркорлик субъектлари иш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ва вақтини тежовчи мазкур таклифни қўллаб-қувватлашни таклиф қиламан”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
09:32 / 25.02.2026