Жаҳон | 15:28 / 27.08.2018
7027
2 дақиқада ўқилади

Украина Россияни мамлакатда ғалаёнлар келтириб чиқаришда айблади

Фото: РИА Новости

Украина ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ қўмондони вице-адмирал Сергей Гайдукнинг маълум қилишича, Россия томони мамлакат қирғоқларига яқин туманларда тартибсизликлар келиб чиқишига ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда у «Эспресо.TV» эфирида айтиб ўтди.

Гайдукнинг сўзларига кўра, Россия томонининг Азов денгизидаги ҳаракати Бердянск ва Мариуполь денгиз портларига иқтисодий босим ўтказмоқда. Шу тариқа, Россия оммавий тартибсизликларни уюштиришни хоҳлаяпти. Айни пайтда вазият ёмонлашмоқда, чунки Мариуполь жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган Донбасс яқинида жойлашгандир.

«Тасаввур қилинг-а, Мариуполдан шарқда бизнинг денгиз қирғоқлар гуруҳимиз жойлашган, у ҳар куни душман билан тўқнашувларга дуч келади, Мариуполдан ғарбдан ҳамда Мариуполнинг ўзида оммавий тартибсизликлар юзага келяпти, сабаби одамлар ишидан айрилиб, оиласини боқиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда ва ҳоказо», - дея айтиб ўтди Гайдук.

Унинг қўшимча қилишича, Россия томони айнан шунга бор эътиборни қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина нега Қримдан кемаларини олиб чиқиб кетмаётгани айтилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид