Ўзбекистон | 23:31 / 27.08.2018
15781
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга халқаро қидирувда бўлган фирибгар экстрадиция қилинди

Россиядан Ўзбекистонга 35 ёшли Фаррух Сунатуллаев экстрадиция қилинди. ОАВ маълумотларига кўра, у фирибгарликлар амалга оширгани учун 2017 йилдан бери Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилган. 

Хавфли рецидивист Сунатуллаев 2013 йил августда Ўзбекистонда алдов йўли ва ишончга кириб ўзганинг 4,8 млн сўмдан кўпроқ қийматдаги мулкини ўзиники қилиб олган ва жабрланувчига катта қийматда зарар етказган.

Бундан ташқари, Сунатуллаев 2016 йилнинг сентябридан декабригача Ўзбекистонда 8 кишининг ишончини суиистеъмол қилиб ва алдов йўли билан умумий ҳисобда уларга тегишли 600 доллар ва 138 млн сўмдан кўпроқ пул маблағини қўлга киритган.

Халқаро қидирувда бўлган Сунатуллаев 2017 йил декабрда Россиянинг Марказий маъмурий округи ҳудудида полиция томонидан ушланган. Экстрадиция текшируви натижаларига кўра уни Ўзбекистонга топширишга қарор қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид