Жаҳон | 09:05 / 28.08.2018
4438
1 дақиқада ўқилади

Японияда деярли олти минг киши жазирама ҳарорат туфайли касалхонага тушиб қолди

Фото: Martin Bureau/AFP via Getty Images

Японияда бир ҳафта ичида - 20-26 август кунлари офтоб уриши оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда Япония Бош ўт ўчириш бошқармаси хабар қилмоқда, у тез тиббий ёрдам хизматини ҳам бошқаради.

Яна 5890 киши шифохоналарга олиб кетилган.

Япониянинг деярли бутун ҳудудида июнь охиридан бошлаб жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Бу йилги ёзда мамлакатнинг кўплаб минтақаларида иссиқ ҳарорат рекордлари қайд этилди. Июль ойи охирида Сайтама префектурасидаги Кумагая шаҳрида қайд этилган 41,1 даража энг иссиғига айланди.

Синоптикларнинг тахминига кўра, жазирама об-ҳаво сентябрь ойи боши-ўрталарига қадар сақланиб қолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид