Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Испания клубини сотиб оляпти
Афсонавий ҳужумчи Роналдо Испаниянинг «Реал Вальядолид» клубини сотиб олмоқда.
Cadena SER маълумотига кўра, келишув миқдори 30 млн еврони ташкил этади. Бразилиялик футболчи «Вальядолид»нинг асосий акциядори ва президентига айланади.
Манба хабарига кўра, келишув икки ёки уч ҳафта ичида ёпилади. Шу тариқа, клуб ўзининг 25 млн евролик қарзини тўлаш имконини қўлга киритади.
«Вальядолид» 2017/18-йилги мавсум якунларига кўра Испания Примерасига йўл олди. Жамоа чемпионатнинг биринчи турида «Жирона» билан дуранг (0:0) ўйнади, иккинчи турда эса ўз майдонида «Барселона»га имкониятни бой берди (0:1).
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026