Жаҳон | 12:08 / 28.08.2018
11664
2 дақиқада ўқилади

Хитой 2020 йилгача туғилиш бўйича чегарани олиб ташлайди

Фото: AFP

Хитой парламенти 2020 йилда қабул қилинадиган фуқаролик кодексида “оилани режалаштириш” бандини олиб ташламоқчи, яъни бунда оилада туғилиш кўрсаткичи чегараси бекор қилинади.

Душанба куни Халқ конгрессига тақдим этилган Фуқаролик кодексининг янги бандида “оилани режалаштириш” деган сўз олиб ташланди. Бу ҳақида Коммунистик партиянинг “People’s Daily” нашрида айтилди.

Бу шуни англатадики, қонун кучга киргандан кейин бир неча ўн йилдан бери амалда бўлган туғилиш чекловлари қўлланилмайди. Кодексда никоҳ билан боғлиқ барча муносабатлар акс эттирилган.  

Шу йилнинг май ойида Bloomberg агентлиги Хитой ҳукумати шу йили туғилиш чегарасини бекор қилишни режалаштиргани ҳақида ёзганди. Бу ислоҳот тарихдаги энг йирик ижтимоий тажриба бўлиши мумкин.

Демографик тенденциялар Си Цзиньпиннинг Хитой иқтисодиётини ривожлантириш, пенсия ва соғлиқни сақлашга сарфланадиган харажатларни ошириш ва хорижий компанияларни бошқа жойдан ишчи кучи қидиришга жўнатиш каби саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Ўтган йили Хитой Давлат Консуллиги 2030 йилгача аҳолининг чорак қисми 60 ёш ва ундан юқори бўлиши тўғрисида лойиҳани ишлаб чиққанди. 

Июль ойида маҳаллий ОАВда соғлиқни сақлаш ташкилотлари аҳоли кўрсаткичи ошишининг молиявий томонларини ўрганиб чиқаётганликлари ҳақида хабар берилди. Давлат ҳукумати бир неча йиллардан сўнг оилада иккита фарзанд туғилишига рухсат бериши мумкин. 

Мавзуга оид