Ўзбекистон | 19:04 / 28.08.2018
21504
2 дақиқада ўқилади

Олий таълим муассасаларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади

Фото: Fotolia

Олий таълим муассасаларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади.

Бу ҳақда матбуот анжумани давомида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Абдураҳмонов маълум қилди.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, 2018-2019 ўқув йилида вазирлик янги замонавий таълим тизимини жорий этиш ва амалий машғулотлар сонини оширишни режалаштирмоқда.

Тадбир давомида вазир ўринбосарининг айтишича, олий ўқув юртларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади.

«Мактаб ўқитувчилари учун ушбу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади», - дея қайд этиб ўтган халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги ўз саҳифасида. 

Халқ таълими вазирининг сўзларига кўра, бу мактаб ёшидаги фарзандлари бор ота-оналар учун қўшимча имкониятлар яратади. Улар дам олишлари мумкин ва бу ўз навбатида ички туризмнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид