Жаҳон | 11:30 / 28.08.2018
4350
1 дақиқада ўқилади

Украина Евроиттифоқ билан бир миллиард евро борасида келишиб олди

Фото: Reuters

Украина Европа иттифоқи билан Киевга бир миллиард еврога қадар молиявий ёрдам бериш шартлари бўйича келишиб олди. Битим яқин вақт ичида имзоланади, деб хабар қилмоқда «Украинские новости» Украинанинг Европа иттифоқидаги элчиси Николай Точицкийга таянган ҳолда.

У келишув шартларини ошкор қилмади, аммо ҳужжатлар қисқа муддат ичида имзоланишини таъкидлаб ўтди. «Олға силжиш бор, шароитлар мавжуд», - деди Точицкий.

27 июнь куни Европа иттифоқи кенгаши Украинага маълум шартлар бажарилгани учун 1 миллиард еврогача бўлган янги макромолиявий ёрдам тўплами ажратилишини тасдиқлади. Шартномани имзолаш июль ойида режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияни мамлакатда ғалаёнлар келтириб чиқаришда айблаганди

Мавзуга оид