Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:54 / 29.08.2018
3278
1 дақиқада ўқилади
Грецияда ёнғин туфайли паромдан мингдан зиёдроқ одам эвакуация қилинди
Фото: Sputnik
Грецияда бортида мингдан кўпроқ одам бўлган Eleftherios паромида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ANA грек ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, паромдан 875 йўловчи ва экипажнинг 141 аъзоси муваффақиятли эвакуация қилинган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ баъзи йўловчилар шифохонага кўрик учун жўнатилган.
Паром Крит шимолидаги Ханья шаҳрига сузаётган бўлган. Бортдан эвакуация қилинганлар Пирей шаҳрига етказилган.
Эвакуация қилиш операциясида соҳилбўйи қўриқлаш хизматининг 9 қайиғи, 3 йўловчи кемаси ва шатакка олувчи катерлар иштирок этган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш